Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмил Золя “Парма ибодатхонаси” асарини ёзганми?
8.09.2017 01:27,  
239

Албатта, машҳур француз адиби Эмиль Золя “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилган “Аёл бахти” романининг ички муқовасига назар солганда “Парма ибодатхонаси” асари ҳам ўзининг номига ўтганлигидан таажжубга тушиб соқолини силаган бўларди. Балки суюниши мумкин, чунки забардаст романнавис Стендаль қаламига мансуб “Парма ибодатхонаси” асари француз романчилигининг мумтоз намуналарига мансуб етук асар саналади.

Биз эса таажжубдамиз. “Янги аср авлоди” нашриётидагилар ўзбек тилида бир неча бор чоп этилган “Парма ибодатхонаси” романининг асл муаллифини билишмас экан. Агар Facebook фойдаланувчиси Г. Рўзиева “Аёл бахти” китобининг хатоли варағини ўз саҳифасида жойламаганда, балки нашриётнинг бу қўпол хатосига ишонмаган бўлардик.

Асарнинг таржимони М. Исмоилова бунга масъул бўлмаса-да, китобга муҳаррирлик қилган М. Қутлиева эътиборсиз қолдиргани жуда ҳам ғалати ҳолдир.

Сайтимиз ўқувчиларидан китобларда бу хил хатоликларга дуч келганда суратга олиб бизга жўнатишларини сўраб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан