Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонлик амалдорларга давлат сиёсатини танқид қилиш ман этилди
8.09.2017 08:20,  
2

Тожикистонлик амалдорларга агар айтадиган гапи давлат сиёсатига тамомила зид келадиган бўлса, ўз фикрини баён этиш қатъий тақиқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу қарор Тожикистон Республикаси давлат хизматчиси этика кодексининг янги таҳририда ўз аксини топган.

Этика кодексида шунингдек, амалдорлар учун одоб-аҳлоқ қоидалари ҳам келтириб ўтилган.

Жумладан, тожикистонлик давлат хизматчилари камсуқум ва одобли, тил маданиятига эътиборли бўлишлари ҳамда кийиниш бобида этика қоидаларига амал қилишлари кераклиги қайд этилган.

Тожикистонлик амалдорлар шунингдек, яқиндан бошлаб ўзлари ва қариндошлари даромадлари ҳақида декларация топширишлари белгилаб берилган.

Бундан ташқари, амал курсисига ўтиришдан олдин улар ватанга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қиладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан