Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда врач 12 яшар қизни зўрлашга уринди
8.09.2017 21:21,  
3

12 яшар қизчанинг қариндошлари томонидан берилган ариза асосида айни вақтда комиссия тузилган, деб хабар қилмоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш матбуот-хизмати.

Муассаса ахборотига кўра, қизчанинг қариндошлари Соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Ботиралиев номига ариза ёзишган ва у бу ҳодисани ўз назоратига олган. Ҳатто махсус комиссия тузилган.

Ҳодиса рўй берган Кемин тумани ИИБсида Қирғизистон Жиноят кодексининг 133 — "Бузуқчилик ҳаракатлари" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Барча зарур экспертизалар тайинланган. Экспертиза хулосасидан сўнг жиноий иш қайта квалификация қилиниши мумкин.

Сал олдин K-News ахборот агентлиги Орловкада 53 яшар врач 12 яшар қизга укол қўйиб, сўнг уни зўрлашга урингани ҳақида хабар тарқатган. Қизчани тоғасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса 6 сентябр куни рўй берган.

Агентлик хабарига кўра, қизча врач у ётган палатага бир неча бор кирганини ва у укол таъсирида ётган вақтида ўзига нисбатан шаҳвоний характердаги ҳаракатларни амалга оширганини сўзлаб берган.

Қизчанинг қариндошлари милицияга ариза ёзишган ва суд-тиббий экспертиза натижаларини кутишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан