7 сентябр куни РФ Мудофаа вазирлигининг мансабдори Александр Шевченко армия ихтиёридаги қурол-яроқлар ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда РИА Новости. Маълум бўлишича, Россия Федерацияси Қуролли кучларидаги танклар ва зирҳли машиналарнинг 98 фоизи соз ҳолатдадир. Шунингдек, у мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари ихтиёрига 3 мингдан ортиқ замонавий бронетанк техникаси намуналари берилганини айтиб ўтди.
Ҳозирги вақтда РФ қуруқликдаги қўшинларида Т-72, Т-80 ва Т-90 танклари; БМП-1, БМП-2, БМП-3 пиёдалар жанговар машиналари; МД-1, БМД-2, БМД-3, БМД-4М десант жанговар машиналари; БТР-70, БТР-80, БТР-82 бронетранспортёрлар; ГАЗ-2975 «Тигр», Iveco LMV италянча зирҳли автомобиллар мавжуд.
Россия армияси танклар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради.