Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи ўзгармаслигини билдирди
9.09.2017 20:56,  
4

Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари учун сафар ҳужжатлари(чипталар)ни харид қилиш 2017 йил 29 август ҳолатига кўра ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

"Жаҳон ҳамжамиятининг амалиётида темир йўл тизимида юк ва йўловчи ташиш хизматларини айирбошлаш жараёни швейцария франки асосида амалга оширилади. Шу боис мамлакатимизда валюта сиёсатининг либераллаштирилиши сафар ҳужжатлари(чипталар)нинг нарх-навосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди", дейилади хабарда.

Илгарироқ GM Uzbekistan компанияси сўм девальвациясидан сўнг ўз автомобиллари нархини оширмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига кўра мамлакат ҳудудида барча товарлар (хизматлар) фақат миллий валюта — сўмда баҳоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан