Ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

09.09.2017 | Ўзбекистон | 8204

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тизимида қатор лавозим тайинловлари рўй берди, деб хабар қилмоқда "Постда" газетаси.

Подполковник Мирзаимом Мирзараҳмедов – ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига,

Подполковник Тоҳир Казаков – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига,

Подполковник Абдуманнопхўжа Аҳмедов – Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига,

Подполковник Илҳомжон Халилов – Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига,

Подполковник Анвар Нормаматов – Сурхондарё вилояти Узун тумани ИИБ бошлиғи лавозимига,

Майор Элдор Алкаров – Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.