Сурияда “Терминатор” синовдан ўтказилди

10.09.2017 | Жаҳон | 3745

Россиянинг “Терминатор” номли танкларни қувватловчи жанговар машинаси “Исломий давлат”га қарши жангларда қатнашиб синовдан ўтказилди, деб ёзмоқда РИА Новости. “Терминатор” ҳақиқий жанг шароитида ёмон натижа кўрсатмаган.

“Терминатор” шартномаси доирасида Т-72 ва Т-90 танклари замонавийлаштирилиб, Т-72Б3 ва Т-90М даражасига етказилади.

Россия Мудофаа вазирлиги мансабдорларидан Александр Шевченко танкларни қувватловчи “Терминатор” жанговар машинасига кўплаб мамлакатлар, жумладан, Исроил ва Сурия қизиқиш билдирганини аввалроқ айтиб ўтганди.