Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: мусулмон биродарларимиз Мьянмада ўта шафқатсиз муносабатларга дуч келмоқда
10.09.2017 17:44,  
4

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Остонада бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида Мьянмадаги вазият масаласини кўтарди.

"Афсуски, мусулмонлар бутун дунёда қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда. Биз, албатта, бирдамлик ва ҳамкорликни кучайтириш, бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун бор ғайратимизни, бор ҳаракатимизни ишга солмоғимиз керак", — деб айтган Эрдўғон саммитда.

"Мьянмада бизнинг мусулмон биродарларимиз ўта шафқатсиз муносабатларга дуч келишмоқда, уларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилишмоқда. Биз уларга нисбатан бўлаётган бу адолатсиз муносабатга барҳам бериш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ушбу инсоният драмасининг олдини олиш мақсадида, биз Мьянма ва Бангладеш ҳукумати билан биргаликда иш олиб бормоқчимиз", — деб қўшимча қилган Эрдўғон.

Туркия президенти Бангладешда бошпана излаётган мусулмонлар ҳам ёрдамга муҳтожлигини қайд этиб ўтган.

"Биз Бангладеш ҳукуматига бу борада ёрдам бериш истагимизни маълум қилдик", — дея хотима қилган Туркия президенти.

Мьянма ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари август ойи охиридан буён Ракхайн штатида ислом жангриларига қарши операцияларни амалга ошириб келишмоқда. Ушбу операция 25 август куни рохинжа-жангарилари Ракхайн штатида бир нечта полициячилар постларига ва армия казармаларига мувофиқлаштирилган ҳужумларни амалга оширганидан сўнг бошланиб кетган. Ҳодиса оқибатида 400 киши ҳалок бўлган. Турли маълумотларга кўра, Бангладешга 146 мингдан 300 минг нафаргача одам қочиб ўтган.

Якшанба куни Остона шаҳрида фан ва технологиялар мавзусида ИҲТ саммити бошланди. Тадбирда ИҲТнинг 56 иштирокчи-давлатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар қатнашишмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу саммитда иштирок этиш учун куни кеча Остонага жўнаб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан