NASA супервулқон отилиши хавфидан ташвиш билдирди

10.09.2017 | Илм-фан | 3015

NASA фазовий агентлиги супервулқонлардан бирининг отилиш хавфини жиддий кўриб чиқмоқда. Вулқон миллионлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетиши мумкин, деб ёзди The Independent.

Ҳозир дунёда 20та супервулқон мавжуд бўлиб, атиги биттасининг отилиши ҳам инсоният тақдирига астероиддан-да кучлироқ хавф солиши мумкин.

NASA мутахассислари Вайоминг штатидаги Йеллоустоун вулқонидан қаттиқ хавфсирамоқда. Вулқон ўлчами 55х72 км. У баногоҳ отилса, “вулқон қиши” кириб келиши мумкин.

Олимлар вулқонга қазилган қудуқ орқали унга сув ҳайдаб “совутиб” қўйишни мўлжаллаяпти. Ундан ажраладиган буғдан эса электр токи олинади.