Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Роҳинжа исёнчилари бир томонлама ўт очишни тўхтатди
10.09.2017 21:39,  
1

“Аракан роҳинжаларини қутқариш армияси” (ARSA) жангчилари бир тарафлама ўт очишни тўхтатди. Бу ҳақда ARSAнинг ўзи “Твиттер” орқали баёнот берди. Бундан мақсад муҳтожларга инсонпарварлик ёрдамлари етказилишини таъминлашдир.

Баёнотда “ARSA ўт очиш тўхтатилган вақтда барча манфаатдор ташкилотларни гуманитар инқирознинг этник ва диний мансублигидан қатъи назар барча жабрдийдаларига инсонпарварлик ёрдами берилишини тиклашга астойдил чақиради”, деб ёзилган.

Аракандаги мусулмон роҳинжалар ва буддавийлар орасида бир неча йиллардан бери зиддият мавжуд. Айниқса, ҳукуматда демократик ислоҳотлар бошланганда зиддият авжга миниб, қон тўкилишига олиб келди. Айрим манбаларда ёзилишича, ҳозирга қадар мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан