Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда суперкомпьютер пайдо бўлиши мумкин
11.09.2017 15:19,  
5

Ўзбекистонда яқин йиллар ичида суперкомпьютер пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг ИҲТда сўзлаган нутқидан маълум бўлди. У ерда Ўзбекистон президенти барча мусулмон мамлакатларини замонавий технологияларни киритишни жадаллаштиришга чақирди.

"ИҲТнинг Доимий қўмитасининг аъзо мамлакатлар ҳудудида олтита юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер марказлари ташкил қилиш ҳақидаги тавсияномасига жавобан, ана шундай марказлардан бирини Ўзбекистон ҳудудида жойлаштиришга тайёр эканлигимизни тасдиқлайман. Биз шунингек, ёш олимлар тажриба ва билим алмашиши учун ислом ёш олимларининг халқаро марказини ташкил қилишга ҳам тайёрмиз", — деди давлат раҳбари. 

Ундан ташқари Ўзбекистон президенти ислом мамлакатлари бугунги кунда замонавий технологияларни қўллашда, фан ва техника ривожланишида етакчи мамлакатлардан орқада қолганини таъкидлади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлиги ташкилотига, буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек хизматларини тан олиш белгиси сифатидиа, Самарқандда энг завмонавий телескоп ўрнатиш ҳақидаги қарори учун миннатдорлик билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан