Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилгача Ўзкимёсаноат корхонаси 3,1 млрд долларлик лойҳаларни амалга оширади
11.09.2017 18:33,  
7

2017-2021 йилларда "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жами қиймати 3,1 млрд долларлик янги лойҳаларни амалга оширади. Булар президент қарорида қайд этилган.

Қарор билан соҳани келгуси 5 йилда ривожлантириш дастури тасдиқланган. Унга 43 та хорижий маҳаллий сармоялар киритилган. Жумладан, янги ишлаб чиқаришлар  бўйича 25 та лойиҳалар қиймати 2,7 млрд доллар ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича 18 та лойиҳалар қиймати 405,6 млн долларлик лойиҳалар киритилган.

Шунингдек, "Ўзкимёсаноат" томонидан Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries билан ҳамкорликда 2020 йилда қўшма саноат корхонасини барпо этиш ишлари якунланади. Ушбу корхонада йилига 660 тонна аммиак ва 577 тонна карбамид ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳада 985,7 млн долларлик "Навоийазот" АЖ ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2018 йилга хитойлик CAMCE Engineering ва HQC Shanghai корхоналари 100 минг ПВХ, 75 тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол қиймати 500 млн долларлик мажмуа барпо этилади.

Мазкур рўйхатга 107,3 млн долларлик "Фарғонаазот" АЖни,165,1 млн долларлик испаниялик Maxam — "Аммофос-Максам" АЖ ва 21 млн долларлик "Максам-Чирчик" АЖ ишлаб чиқаришларни такомиллаштириш лойиҳалари киритилган.

Дастурга асосан 1,9 млрд долларлик хорижий сармоялар ва кредитлар, 750,5 млн долларлик Ўзбекистон ривожлантириш ва тараққиёт жамғармаси сармоялари, 120,4 млн долларлик банк кредитлари ва 321,4 млн доллар "Ўзкимёсаноат"нинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳаларни амалга ошириш натижасида минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни 1,6 бараварга ёки 2 млн тоннагача ошириш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзкимёсаноат" АЖ 2001 йил март ойида ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 43 ташкилотлар киритилган. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан 1,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан