Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лео Бокерия: Ислом Каримовни асраб қолишнинг имкони йўқ эди
12.09.2017 18:48,  
14

Бакулев номли юрак-қонтомир жарроҳлиги илмий маркази директори, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Лео Бокерия Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

— Бу буюк инсон билан шахсан танишлик  бахтига муяссар бўлганман. 2004 йилда Президентнинг меҳмони сифатида қабул қилиндим. Дўстона муҳитда ўтган учрашувда Ислом Каримов мамлакат олдида турган вазифалар ва ривожланиш истиқболлари ҳақида гапирганди.

Келгуси учрашувимиз Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тошкентда ўтказган перинатал даврдаги ўлим ҳолатларини олдини олишга бағишланган форумга тўғри келди. Ўзбекистоннинг дўстлари бахтига, мамлакатда бу борадаги вазият собиқ Иттифоқнинг кўплаб республикаларига қараганда яхшироқ бўлиб чиқди.

Ўтган йили эса менга тўсатдан қўнғироқ қилиб, Ислом Каримов билан юз берган ҳолат ҳақида хабар берилди. Тошкентга учиб келганимда ҳеч нарсанинг иложи қолмаганди. Вазият аслида бошидан шундай бўлган бўлса керак. Бу тўсатдан рўй берган ва қандай якун топиши маълум дард эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан