Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижий дипломларни нострификациялаш бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши ўтказилади
12.09.2017 19:12,  
18

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича эксперт комиссияларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат тест маркази матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом" асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилайди.

Низомнинг 22-бандига мувофиқ, Давлат тест марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Ҳуқуқшунослик", "Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот", "Иқтисодиёт", "Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш", "Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар" соҳалари бўйича Эксперт комиссиялари ташкил этилган.

Соҳалар бўйича ташкил этилган Эксперт комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари 2017 йилнинг 25-29 сентябр кунлари Давлат тест марказида бўлиб ўтади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш учун Давлат тест марказига ҳужжат топширган ҳамда Эксперт комиссияларининг ижобий хулосалари олинган ва таълим муассасаларига юборилган сўров хатларига ижобий жавоб келган талабгорлар сентябр ойида бўлиб ўтадиган махсус синовларда иштирок этиш учун 2017 йилнинг 20 сентябрига қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистони Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорининг 3-иловасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификатсиялаш учун амалдаги белгиланган энг кам иш ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан