Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мянмалик қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатади
13.09.2017 00:49,  
7

Ўзбекистон Мьянмада юз бераётган воқеалар, айниқса рохинжа мусулмонларига нисбатан зўравонлик ишлатилаётгани ҳақидаги фактлар муносабати билан хавотирда. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида айтилди.

«Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси ва БМТ йўриқномасига, шунингдек, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти йўриқномаси вазифаларига асосланиб, Ўзбекистон ҳар қандай зўравонлик шаклларини қоралайди ва ҳар бир инсон ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, тоифавий ва бошқа аҳволидан қатъий назар барча ҳуқуқ ва эркинликлар билан шубҳасиз таъминланишини ёқлаб чиқади», — дейилади баёнотда.

«Шу муносабат билан биз Мьянма раҳбариятини айбсиз мусулмонларга қарши зўравонликни тўхтатиш учун чоралар кўришга, муаммони фақат тинч воситалар билан ҳал этишга чақириб қоламиз», — дейилади ҳужжатда.

ТИВ, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Мьянма қочқинлари эҳтиёжларини қондириш учун гуманитар ёрдам йўллаш қарорини қабул қилганини билдириб ўтди.

Мьянмада давом этаётган рохинжа мусулмонларига қарши қатлиом бир муддат илгари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн томонидан танқид остига олинди, у мамлакат куч тузилмалари ўтказаётган операция «этник тозалаш» деб атади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан