Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британиянинг Лестер университети Тошкентда олий мактабини очади
13.09.2017 14:17,  
4

Ташқи ишлар вазирлигида Лестер университетининг проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Вазирликда Буюк Британиянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Лестер университетининг Ўзбекистон таълим муассасалари билан Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил суҳбат бўлиб ўтди.

Сара Диксон 2017 йил 3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан имзоланган ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактабини яратиш ҳақидаги ҳамкорлик Меморандуми ҳақида сўзлаб берди. Ушбу хужжатда турли соҳаларда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.

Учрашув чоғида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда, жумладан, Лестер университети билан Ўзбекистоннинг бошқа университетлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан