Полшалик сайёҳлар учун виза олиш тартиби осонлашади

13.09.2017 | Ўзбекистон | 2240

Ўзбекистон мамлакатга 30 кундан кам муддатга келадиган польшалик сайёҳлар учун виза олиш тартибини осонлаштирди.

Янги тартиб ҳақидаги қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ундан мақсад Ўзбекистонга келаётган польшалик сайёҳлар сонини оширишдир.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, келаси йилдан бошлаб польшалик меҳмонлар учун кириш визаларини, ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари 2 кун ичида расмийлаштириши керак. Ўзбекистон томонидан таклифнома ёки туристик ваучер талаб қилинмайди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб яна бир неча мамлакатучун ҳам виза олиш тартиби осонлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу мақсад учун алоҳида ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Ундан ташқари Ўзбекистонда сайёҳликнинг алоҳида тури — зиёрат учун келаётган туристлар учун ҳам махсус виза тартиби ишлаб чиқилмоқда.