Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МХХ ер участкасини ажратиш борасида фирибгарлик билан шуғулланган жиноятчини қўлга олди
13.09.2017 14:28,  
7

Наманган вилояти бўйича МХХ бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ер участкасини ажратиш борасида фирибгарлик билан шуғулланган жиноятчини қўлга олдилар.

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи аввал судланган ва ҳеч қаерда ишламайдиган 42 ёшли Маъруф Юлдашев фирибгарлик содир этган.

"Олинган маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс Наманган шаҳар ҳокимиятида таниш-билиши борлигини айтиб, ер участкалар ажратиш ва расмийлаштириш масаласини ҳал қилишга ваъдалар берган. Бу "ёрдами" учун 9,1 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир натижасида Юлдашев пул олаётганда қўлга олинди", — деб таъкидлади МХХ вакили.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Юлдашевга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойида МХХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани фермерлар кенгаши раиси Шерзод Пўлатов ва ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Элёрбек Нодиров пул олаётганда қўлга олинган эди. Улар Тўрақўрғон туманида иссиқхона ва асфалт ишлаб чиқариш корхонаси барпо этиш учун 2 гектар майдон ер учаткасини ажратилишида ёрдам бериш эвазига хусусий корхона раҳбаридан 26 минг доллар талаб қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан