Ўқитувчиларни урган Сайхунобод ҳокими узр сўради

13.09.2017 | Ўзбекистон | 4567

Кеча, 12 сентябрь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани тасвирланган видео кенг тарқалди.

Сирдарё вилоят прокуратураси ушбу иш билан боғлиқ текширувларни бошлади, Бош прокуратура эса текширувларнинг боришини назоратига олди.

Kun.uz сайти маълумот беришича, видео тарқалган куннинг ўзидаёқ Сирдарё вилояти ҳокими  Ғофуржон Мирзаев Сайхунобод туманига келиб, йиғилиш ўтказган. Унда туман ҳокими ҳамда мактабларнинг директорлари ҳам иштирок этган, Носиржон Эгамбердиев ўқитувчилардан узр сўраган.

Йиғилишда ушбу вазият юзасидан ҳали тегишли чора кўрилиши, у узр сўраш билан қутула олмаслиги қайд этиб ўтилган.