Нурсултон Назарбоев 16 сентябрда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

13.09.2017 | Ўзбекистон | 2348

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябр куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

Хабарда айтилишича, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан иккитомонлама муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан музокара олиб бориши кутилмоқда.

Шунингдек, ташриф доирасида Назарбоевнинг Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев 10 сентябр куни Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этганди.