Эрдўғон унга ҳайкаллар ўрнатган Туркия ҳокимият раҳбарларини кескин танқид қилди

13.09.2017 | Жаҳон | 3063

Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия етакчисига ҳайкал ўрнатган айрим туркиялик мэрларни кескин танқид қилди. .

"Айрим мэрлар менга ҳайкал ўрнатяпти. Буни эшитганимда жуда хафа бўлдим. Ўртоқлар, бу қадриятларимизга тўғри келмайди. Мен на ҳайкаллар, на бюстлар ўрнатилишини ҳоҳлайман. Бошқа бундай хатоларни ҳеч ким қилмасин", — деди Эрдўғон Анқара провинцияси маъмурий раҳбарлари олдида.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 16 июлда Анқара шаҳрида 2016 йил 15-16 июлда ҳарбий тўнтариш қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик очилган эди.