Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар картасидаги валютани хориждаги картага ўтказишлари мумкин бўлади
14.09.2017 22:24,  
2

Ўзбекистонда яқин кунларда конверсион карталардан чет элга валюта ўтказиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади Uznews.

Хорижий давлатлардаги яқинларига нақд пул жўната олмаётган кўплаб фуқароларнинг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда мазкур хизмат жорий этилади.

Банк мижозлари конверсион карталардаги маблағларни бир-бирига ёки чет давлатдаги конверсион картага жўнатиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация очилган эди.

Маълумотларга кўра, 5 сентябрдан буён тижорат банкларида жисмоний шахслар томонидан жами 200 млн доллар миқдорида маблағ алмаштирилган, юридик шахслар эса ушбу давр мобайнида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан