Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ИШИД» жангариларининг 400га яқин хотинлари Ироқдаги лагерга тушди, орасида ўзбеклар бор
14.09.2017 22:46,  
13

Талл-Афар шаҳри учун олиб борилган жанглардан кейин "ИШИД" жангариларининг 400 нафарга яқин хотинлари Ироқ ҳарбийлари қўлига келиб тушган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролари борлиги хабар қилинмоқда.

Ироқ шимоли-шарқида жойлашган Талл-Афар шаҳри учун операциялар 20 августдан бошлаб олиб борилган. Ироқ Бош вазири Хайдар ал-Абадий 31 август куни ироқлик ҳарбийлар "ИШИД" устидан тўлиқ ғалаба қозонганликларини ва Талл-Афар шаҳри жойлашган шимолий Найнава вилояти жангарилардан тозалангани ҳақида эълон қилган. Операция давомида 2 мингдан ортиқ террорчилар йўқ қилинган.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ҳозирда аёллар "Ҳамам Эли" лагерида ушлаб турилибди. Ироқ ҳукумати уларнинг "ИШИД" билан алоқаларини ўрганишмоқда. "Агар улар орасида беайблари бўлса, у ҳолда биз уларни қўйиб юборамиз", — деб ишонтирган ҳарбий.

Ҳарбийнинг сўзларига кўра, аёлларнинг каттагина қисмини туркияликлар ташкил қилади. Ироқ ҳукумати ҳозирда барча тегишли маълумотларни Туркиянинг расмий вакилларига тақдим этишган. Асир олинган жангарилар эса Бағдод шаҳрига юборилган.

ИШИД жангариларининг таслим бўлган аёлларидан бири 34 ёшли Кюбра Хажиоғлу "Ҳамам Эли" лагерига олиб келинганига 14 кун бўлгани ҳақида сўзлаб берган. "Қурд кўнгилли аскарлари вакилларининг сўзларига кўра ҳозирда бизга нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилиб, маълумотлар тўпланаётган экан. Айни вақтгача икки ўртада бизларни Туркияга топшириш ҳақида келишув имзоланганича йўқ. Бизларни нимада айблашаётганидан бехабармиз… Биз Туркияга қайтишни хоҳлаймиз. Бу масала ҳал этилиши учун Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраймиз… Бу ерда бизни террорчилар деб ҳисоблашади…", — деб айтган аёл. Аёлнинг айтишича лагерда туркияликлардан ташқари Покистон, Туркманистон, Россия ва Ўзбекистондан ҳам аёллар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан