Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти сабаб ҳалок бўлди
14.09.2017 22:47,  
5

Хоруғ аэропорти бошлиғи 60 ёшли Дилдор Мақсудшоев бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса аэропорт бошлиғи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Душанбега кузатаётган пайтида юз берган.

Мақсудшоев президент вертолёти ҳавога кўтарилаётган вақтда вертолётга жуда яқин тургани сабабли ҳалок бўлган.

Вертолёт парраклари айланганида пайдо бўлган кучли шамол Мақсудшоев турган гиламни ердан кўтариб юборган ва шамол аэропорт бошлиғини гилам билан бирга кўтариб яқин-атрофда турган катта тошга олиб келиб урган. Тошга уриган Мақсудшоев оғир жароҳат олган ва касалхонага олиб кетиш чоғида вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳолашди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарваз туманидаги Шкев-Калаи Хумб автомобил йўли қурилиши бошланишини очиб бериш учун ташриф буюрганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан