Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк 2017 йилда инфляция даражаси қанча бўлишини тахмин қилмоқда
14.09.2017 22:49,  
2

Ўзбекистонда 2017 йил якунларига кўра инфляция даражаси 11-12 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда, деб маълум қилди Марказий банк монетар сиёсат департаменти раҳбари Илҳом Норқулов.

"Йил якунларига кўра 11-12 фоиздаражани мўлжалламоқдамиз. Келаси йилда инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлиши мўлжалланмоқда", — деди Норқулов бугун бўлиб ўтган брифингда.

У тахминий инфляция кўрсаткичлари йилнинг биринчи ярмида шаклланган омиллар таъсирида ошганлиги ва бу сўм девальвацияси билан кам миқдорда боғлиқ эканлигини қўшиб қўйди.

"Тахминнинг ўзгариши иқтисодиётга кредит ажратилишининг ўсиши билан боғлиқ", — аниқлик киритди Норқулов.

У Марказий банк 28 июндан қайта молиялаштириш ставкасини 9 дан 14 фоизга оширишга қарор қилганлигини эслатиб ўтди. Мавсумий тебранишлар натижасида инфляция суръатининг ўсиши ҳамда иқтисодиётга кредит бериш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан тез ўсиши шундай қарорга келинишига сабаб бўлган.

Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда инфляция 2016 йилда 5,7 фоизни ташкил этган. 2017 йилда инфляцияни 5,7-6,7 фоиз атрофида ушлаб туриш режалаштирилганди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар сентябр ойидан бошлаб бозор курси бўйича валюта олди-сотди операцияларини эркин амалга оширишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан