Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Японияга ишга кетаётганлар учун ўқитиш маркази очилди
15.09.2017 09:35,  
182

2017 йил 12 сентябрда Японияда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш ва ўқитиш Марказининг очилиш маросими ўтказилди, деб хабар қилинди Меҳнат вазирлиги расмий сайтида.

"Мазкур таълим маскани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 апрелдаги 303-Ф Фармойиши ижросини таъминлаш асносида хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқароларимизнинг фаолиятини ташкиллаштириш мақсадида барпо этилган", — деб таъкидланган хабарда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда. Бугун Ўзбекистон Корея Республикаси билан бир қаторда Россия, Польша, Япония давлатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйган. Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари,Уммон Султонлиги, Қозоғистон сингари қатор давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўзбек фуқароларини Японияда меҳнат фаолиятини юритиши соҳасида ҳамкорлик қилиш учун фаол иш олиб борган. Натижада дастлабки қадам сифатида 2016 йилнинг 14 майида Агентлик ва Уно корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Қайднома имзоланган.

Музокаралар натижасида Япониянинг GRANATJapanCo., Ltd., MarukoFoodCo., Ltd., IIDASangyoCo., Ltd., SAIKONTAN Farm, EastSunCo., Ltd ва TakeruCo., Ltd каби қатор компанияларида ишлаш учун ўзбек стажёрлари танлаб олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан