Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎФФ президенти ижтимоий тармоқларда ўтирмаслиги хабар қилинди
15.09.2017 09:47,  
5

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ, деб хабар қилинди Федерация расмий сайтида.

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларнинг кўпайиши ва уларда асоссиз хабарларнинг тарқатилиши ортидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти.

Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади", — дейилган расмий бёнотда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти ва тегишли раҳбарларга [email protected] электрон почтаси орқали таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Федерация президенти ва мутасадди раҳбарлар футбол жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари, ишқибозларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга тайёрлиги билдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан