Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улгуржи савдога нисбатан лицензия талаблари юмшатилади
15.09.2017 21:55,  
17

Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонунчилик ҳужжатлари тизимини баҳолаш тизими (ҚҲТБТ) порталида муҳокама учун жойлаштирилди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Улгуржи савдо корхоналари устав жамғармаси миқдорига талабларни энг кам иш ҳақининг 3 500 бараваридан 1 000 бараваригача, устав жамғармасини пул маблағлари билан шакллантириш қисмида эса — энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан 100 бараваригача қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Устав жамғармасининг алоҳида миқдорига ва таркибига талабларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиладиган корхоналарга татбиқ этмаслик таклиф қилинмоқда.

Уларга юридик шахслар устав жамғармаси миқдорига умумий талаблар қўйилади. Масалан, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддасида уларнинг устав жамғармалари камида энг кам иш ҳақининг 40 бараварини ташкил этиши белгиланган.

Шунингдек, лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан