Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мянмалик қочқин мусулмонлар тақдири муҳокама қилинди
15.09.2017 22:13,  
3

2017-йилнинг 15-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Масуд Маннанни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 12-сентябрдаги Мянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан