Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дахшатли автоҳалокат: Тошкентда аёл бошқарувида бўлган автомобил пиёдаларни уриб юборди
15.09.2017 22:20,  
12

Бугун кечаси тахминан соат бирларда навбатдаги фожиали автоҳалокат содир бўлди. 21 ёшли қиз бошқарувида бўлган "Ласетти" автомобили йўл четида кетаётган пиёдалар устига бостириб борди. Ушбу бахтсиз ҳодиса Бунёдкор кўчасида "Оқ тулпор" ресторани олдида содир бўлди. Автомашина пиёдаларни уриб юборгач "Нексия" машинасига бориб урилган.

"Ушбу машинани бошқарган қизда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Автомобилнинг олд қисмидаги йўловчи ўриндиғида автомашина эгаси ўтирган. Қиз маст ҳолатда бўлмаган. Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат бўйича суриштирув ўтказмоқда. Дастлабки тергов бошланган", — деб маълум қилди Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Aвтоҳалокат оқибатида уч киши жароҳатланган. Улар Республика шошилинч ёрдам марказига олиб борилди. Яна бир киши олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлди. Автомашинанинг ҳайдовчи ва йўловчилари жароҳат олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан