Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида ёлғиз қарияларнинг хонадонларидан содир этилган мулкий жиноятлар фош этилди
16.09.2017 11:27,  
9

Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида номаълум шахс ёлғиз яшовчи кекса ёшдаги фуқароларнинг хонадонларига кириб, уларнинг турли миқдордаги нақд пуллар ва моддий қимматликларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, номаълум шахс уларга ўзини янги қўшниси ёки лифт устаси сифатида таништириб, уй телефони орқали қўнғироқ қилиб олиш, ҳожатхонага кириб чиқиш ҳамда шу каби бошқа баҳоналар билан киришга эришиб, пиёз тўғраб беришни сўраб чалғитган ҳолда ўғирликлар содир этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Шаҳар миқёсида ўтказилган кенг қамровли тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида мазкур жиноятларни содир қилган шахс —  Тошев Ғафуржон Асатович эканлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Тошев Ғ. 1965 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, илгари ҳам ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятлар содир қилганлиги учун судланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан