Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нега Британияда хорижлик талабалар сони камаймоқда?
16.09.2017 11:53,  
1

Brexit'дан  кейин Буюк Британияда таҳсил олиш истагидаги Европа давлатлари фуқаролари сони кескин камайиши башорат қилиняпти. Гап шундаки, 2019-йилдан кейин хорижлик талабалар учун белгиланган имтиёзлар ўз кучини йўқотади. 

Ҳозир Британия Университетларида 60 мингга яқин талаба таҳсил олади. Улар ҳар йили олий таълим муассасаларига 500 млн доллардан ортиқ маблағ тўлайдиган компанияларнинг интелектуал кучи саналади.  Яъни иш берувчи, талаба ва ўқув маскани ўртасида имзоланган  3 томонлама шартномага мувофиқ,  таълим даргоҳлари  фирма ва корхоналарга мутахассис етиштириб беради.

Жорий йили Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан  Британия олий ўқув юртларига ниҳоятда кам миқдорда хужжат жўнатилган.

Бундай ҳолат сўнгги 4 йил ичида илк маротаба кузатиляпти. Ҳисоб-китобларга қараганда, туманли Альбионда таҳсил олишни ҳоҳловчилар сони 5 фоизга камайган. Бу эса 2,5 мингдан ортиқ ёш мутахассис ўз иқтидорини  Европанинг бошқа давлати иқтисодиётини ривожлантиришга сарфлашини англатади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан