Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ва Назарбоев тор доирада учрашув ўтказишди
16.09.2017 14:53,  
4

Кўксарой қароргоҳида 16 сентябрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан