Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяда ишлашни хоҳловчилар тест топширади ва махсус синов жараёнидан ўтади
16.09.2017 18:42,  
7

Жанубий Кореяда ишлашни истаган ўзбекистонликлар махсус тестдан ўтадилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Республика Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореянинг комплекс тест ўтказиш Маркази билан шартнома имзолади.

Эндиликда Кореяда ишлашни истовчилар чет тилидан имтиҳон топширадилар ва профайлинг (инсонни имо-ишораси орқали ўрганиш) жараёнидан ўтадилар.

Дастлабки тест синовида юқори балл олган даъвогарлар рўйхати Корея томонига юборилади. Сўнгра улар Корея томонидан тест синовидан ўтказилади.

Синовлар бир йил муддат давомида олиб борилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг айтишича, Кореяга юбориладиган ўзбекистонлик кадрларнинг имижини ошириш учун барча зарур ишлар амалга оширилади. Республика ҳукумати Корея Ўзбекистон учун йиллик квотани оширади деган фикрда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан