Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк aҳолига криптовалюталар билан боғлиқ операцияларда иштирок этиш тавсия этилмаслигини билдирди
16.09.2017 19:23,  
10

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистонда криптовалюталарни (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирди.

Криптовалюталардан аноним операцияларни амалга оширишда кенг фойдаланилаётганлиги оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка кенг йўл очилиб, баъзи мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётни янада кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, халқаро ва давлатлараро алмашинувда криптовалюталарни тартибга солиш ва назорат қилиш имкониятларининг чегараланганлиги, жиноятчи шахс ва гуруҳлар томонидан терроризмни молиялаштириш ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишда криптовалюталардан қулай восита сифатида фойдаланилиши хавфининг юқорилиги сабабли, дунёнинг кўпгина давлатларида уларнинг муомаласи чеклаб қўйилган.

Айниқса, расман тўлов воситаси сифатида тан олиниши натижасида криптовалюталарнинг интернет тармоқларида марказлашмаган ҳолда виртуал эмиссияси ва муомалада бўлиши давлатлар марказий банкларининг пул муомаласини назорат қилиш ва эркин монетар сиёсат юритиш имкониятларини чегаралайди.

Бундан ташқари, пулнинг барча вазифаларини бажара олмаслигини инобатга олган ҳолда, криптовалюталар анъанавий пул бирлиги бўлмасдан, реал резерв таъминотга эга бўлмаган ва қиймати тез ўзгарувчан ҳосилавий восита ҳисобланиши муносабати билан криптовалюталар қийматининг кескин пасайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса фуқароларда молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тўлов ёки бошқа операцияларни амалга ошириш кўзда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари томонидан ҳам бугунги электрон иқтисодиётда жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди.

Аввалроқ, жаҳондаги барча асосий криптовалюталар курслари тушиб кетганлиги ҳақида маълум қилинганди. Энг машҳур рақамли валюта — Bitcoin икки ҳафта ичидан 5 минг доллардан 3 минг долларга тушиб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан