Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик олимпиадачилар Бразилияга жўнаб кетишди
2.08.2016 11:24,  
25

Ўзбекистон спорт делегацияси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун "Тошкент" аэропортидан Бразилия учиб кетди.

Ўзбек терма жамоаси таркибидан 100дан зиёд спортчилар ўрин олган бўлиб, улар 5 август куни бошланадиган Олимпиада ўйинларида 17 спорт тури бўйича мусобақаларда қатнашадилар.

Мамлакат терма жамоаси таркибидаги энг ёш дзюдочи — Гулноза Матниёзова (Бразилиядаги Олимпиада вақтида 22 ёшни қарши олади, таҳр) ўз она юртига медал кўринишида совға туҳфа этмоқчи. Олимпиада ўйинларида дзюдочилар энг биринчилардан бўлиб мукофот учун кураш бошлайдилар. Дзюдо бўйича мусобақалар 6 августдан 12 августга қадар бўлиб ўтади.

"Айни вақтда бўлиб ўтадиган жанглар ҳақида гапириш қийин. Албатта, улар осон кечмайди, негаки бу мусобақаларда қатнашиш учун спортчилар йиллар давомида тайёргарлик кўрадилар. Олимпиада медаллари — бу маҳорат чўққиси демакдир. Тўғри, мен ёш спортчиман, дунё рейтингида ҳам атиги 24 поғонада тураман, аммо халқаро мусобақаларда қатнашиш тажрибасига эгаман, ўтган йилги Осиё чемпионатида "кумуш" совринни қўлга киритганман. Мухлисларни хурсанд қилиш учун Бразилияда бор имкониятимни ишга солишга тайёрман", — деган Гулноза.

Енгилатлетикачи Руслан Қурбонов эса терма жамоа спортчилари ўзларини ҳолдан тойдирмаслиги лозимлигини айтиб ўтди.

"Албатта, ўзни бўш қўйишнинг ҳам кераги йўқ, аммо ҳаддан зиёд машғулотлага берилиш ҳам керак эмас, чунки олдинда иқлимга мослашиш каби масала бизни кутмоқда. Ўзимга келадиган бўлсак, Бразилияга бўлган сафарим ҳис-ҳаяжон билан кечмоқда, чунки бу менинг биринчи Олимпиадамдир. У ерда дунёнинг энг кучли спортчилари ташриф буюради, улар билан куч синашиш — шараф. Ҳеч қандай босим йўқ, мен бор имкониятимни ишга солишга ҳаракат қиламан, энг аввало ўзимни енгиб олишим даркор", — деб айтган Руслан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан