Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик ёшлар Орол денгизига илмий экспедиция учун йўл олдилар
18.09.2017 15:42,  
17

Ўзбекистонлик ёшлар Оролга илмий экспедицияга йўл олдилар. Оролга сафар "Тараққиёт стратегияси" ва республика Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкиллатирилган.

Хабарга кўра, 25 нафар ёш олимлар Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ўз тадқиқотларини олиб борадилар.

Ёшлар уч жамоага бўлинади. Биринчи гуруҳ минтақанинг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан ўрганса, иккинчи гуруҳ туристик маршрутларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, таркибида журналистлар ва блогерлар бўлган учинчи гуруҳ эса сафар ҳақида ўз фото- ва видеоҳисоботларини тайёрлайдилар.

Экспедиция якуни бўйича табиатга етказилаётган зарарни минималлаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилиб, ҳужжатли фильм яратилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан