Бугун, 18 сентябрь куни Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Минҳожиддин Мирзо 1965 йилда Андижон вилоятида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган.
У бунгача ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.