Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Германия ўзаро савдо айланмаси 520 млн долларни ташкил қилди
18.09.2017 19:13,  
4

2016 йилда Ўзбекистон ва Германия орасида ўзаро савдо айланмаси 520 миллион долларни ташкил қилди.  Бир кун аввал Тошкентда Германия элчихонасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Германия элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг сўзга чиқиб, мамлакатлар ўзларининг барча иқтисодий ҳамкорлик имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистондаги конвертация, бюрократик тўсиқлар ва ҳуқуқий хавфсизлик туфайли унча юқори эмас.

Охирги вақтларда Мирзиёевнинг ислоҳотлари туфайли, хусусан Ўзбекистонда валюта конвертацияси муаммоси ҳал бўлаётганлигига қарамасдан "давлат мамлакат иқтисодий ҳаётида ҳамон жуда катта рол ўйнамоқда", — деб таъкидлади элчи.

Хёфер-Виссинг сўзларига қараганда, ўзаро товар айланмасининг 90 фоизи Германиянинг экспорти ҳисобига тўғри келади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Германия сармояси иштирокида 123 та компания фаолият юритмоқда. Германия ва Ўзбекистон корхоналари томонидан қиймати бир миллиард евролик қўшма инвестицион лойиҳалар амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан