Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига етиб борди
19.09.2017 10:23,  
3045

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди, деб хабар берди ЎзА.

Шавкат Мирзиёевни Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон Президенти ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан