Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кока-кола ичимлиги ҳақида: ҳашарот, канцероген ва бошқа қўшимчалар
19.09.2017 10:25,  
3573

2006 йилда Туркияда тарихда биринчи бор Coca-Cola ичимлигининг таркиби бўйича суд ўтган эди. Унинг таркиби ёрлиғида қанд, фосфор кислотаси, кофеин, карамел, карбонат ангидрид кислотаси ва қандайдир қўшимча (экстракт) ҳам ёзилган. Худди шу экстракт нима эканлиги шубҳа уйғотган эди. Судда компания кўшимчанинг сирини очишга мажбур бўлган ва экстракт Cochineal (Кошени́л) ҳашаротидан олинадиган суюқлик эканлигини тан олганди.   

Кошени́л Мексика ва Кариб оролларида учрайдиган ҳашарот тури. Улар қимирламай ўсимликка ёпишиб озиқланади. Кошени́лни алоҳида плантацияларда етиштиришади. Ҳашоротнинг модаси ва тухумидан кармин пигменти олинади. Пигмент ёрдамида “Кока-кола”га ранг берилади. Қуритилган кошени́л майизга ўхшайди, аслида у ҳашарот!

"Кока" сўзининг маъносини тушунган бўлсангиз керак. "Кола" сўзини маъносини билиш учун Coca-Cola компаниясида 23 йил ишлаб, умуман ичимликни истеъмол қилмаган бир ходимнинг сўзига қулоқ осиш керак.

Ичимликнинг асосий хом ашёси қизилмия ўсимлигининг томири ҳисобланади. Томир кўпгина сутэмизувчи жонзотлар ва сичқонларнинг озиғидир. Ишлаб чиқаришда тонналаб томир экскаваторлар ёрдамида қазиб олинади. Қазиб олиш жараёнида қолиб кетган сичқонларни ажратиб олиш имкони бўлмайди. Томирлар орасида қолиб кетган жониворлар билан биргаликда прессланади. Шундан кейингина кўзга кўринган туклар, ёт жисм ва бошқа қолдиқлардан тозаланади. Ичимлик жигарранг тусда бўлганлиги учун унинг таркибидаги сичқон қони ва бошқа қолдиқларнинг ранги билинмайди. Кола ишлаб чиқарувчи гигант компаниялар кимёвий йўл билан турли қолдиқларни тозалашга харакат қилишади.       

Қолгани ўзингизга ҳавола.

Вашингтонлик олимлар ичимлик таркибини ўрганиб чиқишганда таркибидаги карамел шакар эритмаси бўлмай, қанд, аммиак ва сулфитларнинг кимёвий аралашмаси эканлиги маълум бўлди. Аралашма ўпка, жигар, қалқонсимон без саратони ва лейкемия келтириб чиқариши мумкин.

"7 икс" деб номланувчи сирли қўшимчанинг асоси кўпик берувчи газ таркибида спирт мавжуд. Алкоголга бир нечта томчи хушбўйлаштирувчи модда, кориандр ва долчин қўшилади.

Кошени́лдан олинадиган суюқлик — кармин сертификациядан ўтмаганлиги учун, айрим давлатларда кола умуман ишлаб чиқарилмайди.

Коланинг организмга таъсири

Кока-кола ичгандан сўнг...

10 дақиқа ўтиб

10 чой қошиқдаги қанд моддаси (кунлик меъёр) организмга салбий таъсирини бошлайди. Фосфор кислотаси қўшилгани учун қусиш рефлексини қайтаради.       

20 дақиқа ўтиб

Қонга кўп миқдорда инсулин ажраб, жигар қандни ёғга айлантиради.  

40 дақиқа ўтиб

Кофеин сўрилиши ниҳоясига етади. Кўз қорачиғи кенгаяди.

Жигар қонга қўп миқдорда қанд чиқариб юбориши натижасида қон босими ошади.

45 дақиқа ўтиб

Танада дофамин гормони ортади ва лаззатланиш даври бошланади. Героин ҳам шундай таъсир қилади.

1 соат ўтиб

Фосфор кислотаси калций, магний ва рухни бирлаштириб, метаболизмни кучайтиради.

Сийдикда калций моддасининг чиқиши кўпаяди.

Бир соатдан кўпроқ вақт ўтиб

Сийдик ҳайдаш кучаяди, суяклардаги калций, магний, рух ювилиб, натрий, сув организмдан чиқа бошлайди.

Бир ярим соатдан сўнг

Бўшаш ва асаб бузилиш жараёни бошланиб, кока-коладаги сув сийдик орқали чиқади.

Кока-коланинг фаол қўшимчаси — ортофосфат кислота рН-2,8га  тенг. Кока-кола концентратини ташийдиган юк машинага махсус антикоррозия қопламаси қопланган бўлиши керак.

Реклама қилинаётган кофеинсиз Coca-Cola Lightнинг таркиби: Aqua carbonated, E150d , E952 , E950 , E951 , E338 , Е330 , Аromas , Е211

1. Aqua carbonated – газланган сув

Сувдаги карбонат ангидрид гази ошқозон секрецияси ва кислотасини оширади. Метеоризм пайдо бўлади, газ чиқишини оширади. Бундан ташқари, булоқ суви ўрнига махсус филтрлардан ўтказилган водопровод суви ишлатилади.

2. E952 (Cyclamic Acid and Na, К, Са salts), цикламик кислотаси ва унинг натрийли калийли тузлари

Қанд ўрнини босувчи. Цикламат — синтетик маҳсулот, қанддан 200 баравар ширин. Сунъий ширинлаштиргич сифатида ишлатилади. Инсонларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида ишлатиш тақиқланган. Саратон касалини қўзғатувчи — канцероген. 1969 йилда АҚШда, 1975 йилдан Япония, Жанубий Корея ва Сингапурда тақиқланган. Индонезияда ичимликларга қўшиш мумкин эмас. 

1979 йили Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти цикломатларни зарарсиз деб топган.

Кунлик доза: 0,8 г.

3. E150d (Caramel IV – Ammonia-sulphite process, ранг берувчи)

- қовурилган шакар, маълум температурада қўшимча реагентлар билан ишлов бериб олинади. Асосан аммоний сулфат қўшилади.

4. E950 (Acesulfame Potassium, калий ацесулфам)

- сахарозадан 200 баравар ширин. Таркибида метил эфири (юрак-қон томир тизимининг ишига салбий таъсир қилади) ва аспароген кислотаси (асаб тизимини янаям жонлантирувчи ва вақт ўтиши билан ўзига кўниктирувчи) мавжуд. Ацесулфам кам эрувчан. Бундай ширинлаштиргични болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар истеъмол қилиши мумкин эмас.

Кунлик доза: 1 г.

5. E951 (Aspartame)

Диабет билан оғриганлар учун шакар ўринини босувчи. Кимёвий барқарор эмас: ҳарорат ошиши билан метанол ва фенилаланинга ажрайди. Метанол (метил спирти) ўта хавфли: 5-10 мл кўриш қобилиятини ишдан чиқариб, кўрликка олиб келади. 30 мл ўлимга олиб келади. Иссиқ ичимликда аспартам кучли канцероген формалдегидга айланади. Аспартамдан заҳарланиш илмий тасдиқланган. Заҳарланганда сезги ҳисси йўқолади, бош оғриғи ва айланиши, чарчаш, қусиш, юракнинг тез уриши, жиззакилик ва бошқа ҳолатлар, Паркинсон ҳамда Алцгеймер касалликлари  келиб чиқиши мумкин.     

Кунлик доза: 3 г.

6. E338 (Orthophosphoric Acid, ортофосфат кислота)

Ёнувчи ва портловчи. Кўзни ва тери қаватини қичиштиради. Қўлланиши: фосфор кислотасининг тузлари, активлаштирилган кўмир, оловга чидамли ёнмайдиган маҳсулотлар, ойна, минерал, гугурт, синтетик кир ювиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, медицина ва озиқ-овқат саноатида. Организмга калций ва темир моддаларининг сўрилишига қаршилик қилади. Чанқоқ пайдо қилади.    

7. Е330 (Citric Acid, лимон кислотаси) – рангсиз кристаллар

Табиатда кенг тарқалган. Лимон кислотаси махорка ва углеводларни бижғитиб олинади. Озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида ишлатилади. Медицинада қон консервациясида фойдаланилади.

8. Аromas – номаълум хушбўйлаштирувчи қўшимчалар

9. Е211 (Sodium Benzoate, натрий бензоат)

- балғам ҳайдовчи восита, озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган консервант. Бензой кислотани (Е210), натрий бензоатни (Е211) ва калий бензоатни (Е212) бактерия ва замбуруғларга қарши ишлатилади. Жемлар, шарбатлар, маринадлар ва мевали йогуртларга қўшилади. Астма касаллар ва аспиринга сезгирларнинг истеъмол қилиш тақиқланади.

Шеффилд (Англия) университетининг молекуляр биология ва биотехнологиялар соҳаси профессори Питер Пайпер томонидан ўтказилган тадқиқотларда ДНКга жиддий зарар кўрсатишини аниқлаган. Унинг айтишича, ДНКни ўлдирмай ишдан чиқаради. Бу эса жигар циррози ва дегенератив касалликлар, масалан, Паркинсон касаллигини келтириб чиқаради.

PS. Sof.uz таҳририяти “Кока-кола” компаниясига қарши бирор бошқа салқинлаштирувчи ичимлик компанияларидан буюртма олмаган. Мақола интернетдан олинган ва таржима қилиниб эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан