Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганмоқда
19.09.2017 10:31,  
26

Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ахбороти эълон қилинди.

Ахборотда Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганаётгани маълум қилинган.

"Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган.

Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда", — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан