Ўзбекистонда футболдаги коррупция ва қинғирликларга қарши махсус бўлинма ва қўмита тузилади

19.09.2017 | Спорт | 2721

ЎФФ структурасида футболдаги коррупциянинг олдини олиш учун маъсул бўлган махсус бўлинма, шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича бўлим ва янги қўмита иш бошлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати.

Хабарда билдирилишича, бу бўлинма ва қўмита фаолиятини ЎФФ президенти шахсан назорат остига олади.

Бундан ташқари, ЎФФ болалар ва ўсмирлар футболини қинғирликлардан тозалашни мақсад қилган бўлиб, ёшларнинг футбол мактаблари ва клубларига жойлашишида, шунингдек, машғулотлар жараёнида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка йўл қўйилмаслиги ва спорт принципларининг бирламчи бўлишини таъминлашга қаратилади.

Шунингдек, футболчиларнинг ёшларини сохталаштириш каби иллатга қарши курашиш бўйича ҳам янги чора-тадбирлар белгилаб олинади. Федерациянинг "Ҳар бир болага биттадан тўп" номли янги ривожлантириш дастури ишга туширилади.