Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил учун Green Card лотереясини тўлдириш қачондан бошланиши маълум бўлди
19.09.2017 17:10,  
22

АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябрдан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.

Мурожаатчилар DV Дастурида 2017 йил 3 октябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатга олиш даври 2017 йил 7 ноябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан 22:00 да тугайди. Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov/ саҳифаси орқали топширилиши шарт ва DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун ариза топшириб бўлганларидан сўнг ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб сақлаб қўйишлари шарт. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин. 2017 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан