Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтади
19.09.2017 17:13,  
2

Тошкентда 5-6 октябр кунлари "Ўзбекистон — Қирғизистон-2017" кўргазмаси ва бизнес форум бўлиб ўтади. Ушбу тадбирлар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилади, деб хабар берди Қирғизистон инвестицияларни ривожлантириш бўйича давлат агентлиги.

Ташкилотчилар мазкур тадбирларда кўплаб иштирокчилар қатнашишларини кутишмоқда. Бизнес форум ва кўргазма икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иштирокчилар ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўз маҳсулотларини намойиш этиш, ҳамкорлар топиш каби имкониятларга эга бўладилар.

Кўргазмада туризм, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳалар бўйича маҳсулотлар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида қирғиз-ўзбек бизнес форуми бўлиб ўтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан