Тошкентлик фуқаро "чиройли" авторақам учун 14 млн сўм таклиф қилди

19.09.2017 | Ўзбекистон | 2749

19 сентябь куни Avtoraqam.uzex.uz сайтида “чиройли” авторақамларни сотиш бўйича илк онлайн-аукционлар якунланади. Шу билан бир вақтда бир йўла бир неча ўнлаб аукционлар ҳам якунланади. Бутун Ўзбекистон бўйлаб салоҳиятли харидорлар пул тикмоқда.

Айни пайтда барча тикилган пуллар ичида Z 770 ZА рақам белгиси учун 14 528 175 сўм таклиф этган Тошкентлик фуқаро етакчилик қилмоқда. Агар ушбу маблағдан кўп таклиф тушмаса, 19 сентябрь куни кечқурун «чиройли» рақам унга насиб қилади.