Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари делегацияси ташриф буюрди
19.09.2017 17:51,  
6

Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Расмий ташриф доирасида генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан қабул қилинди, шунингдек, мамлакат мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашув ўтказди.

Музокараларда минтақавий хавфсизликнинг ҳозирги ҳолати ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди, деб ЎзА.

Покистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди ва институт фаолияти билан танишди.

Ташриф дастуридан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги маданий-тарихий ёдгорликлар билан танишиш ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан