Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев БМТда Тошкент вақти билан соат нечада нутқ сўзлайди?
19.09.2017 17:59,  
12

Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида ҳамда ўзбек-америка бизнес форумида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келди.

Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида умумий ҳисобда 23 навбатда сўзга чиқиши маълум қилинган. Бироқ тушликдан сўнгги сессия иши Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 да бошланишини ҳамда Президент бешинчи навбатда сўзга чиқишини ҳисобга олиш муҳим. Нью-Йорк ва Тошкент вақти билан тафовут 9 соат эканини ҳисобга олиб Давлат раҳбарининг нутқ сўзлаш муддати Тошкент вақти билан 19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси, тахминан 2:00 ларга тўғри келади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Бутунжаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким, БМТ Бош ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашади ҳамда музокаралар ўтказади.

БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессияси 12 сентябр куни очилди. 19-25 сентябр кунлари Бош ассамблеяда олий даражадаги умумсиёсий музокаралар бўлиб ўтади. Уларда 200га яқин мамлакат, ҳукумат ва ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан