Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши "Ўзбекистон 24" телеканалида тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади
19.09.2017 22:07,  
1

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёев сессиянинг умумий музокараларида нутқ сўзлайди. "Ўзбекистон 24" телеканали ушбу жараённи тўғридан-тўғри олиб кўрсатишни режалаштирган (тахминан 01:00 ва 02:00 оралиғида).

Президент Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади. 

Шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан