АҚШ зилзиладан жабр кўрган Мексикага ёрдам таклиф қилди

20.09.2017 | Жаҳон | 2328

АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Хезер Науэрт Мексикага ўз мамлакатининг ёрдамини таклиф этди.

Сешанба куни Мексикада 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакат жанубидаги кучли силкинишлар Мехикодан ҳам сезилди. Сўнгги расмий маълумотларга биноан 140дан зиёд киши ҳалок бўлган.

“Биз бугун 7,1 магнитудали зилзила ва бошқа табиий фалокатларга учраган Мексика халқига ҳамдардлик билдирамиз. Агар қўшниларимиз ёрдам сўраса, биз кўмаклашишга тайёрмиз”, деди Науэрт. Унинг айтишича, Мехикодаги элчихона консуллик ёрдамини етказишга тайёр.